Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш Институти юқори малакали педагогларни ишга қабул қилиш бўйича
ТАНЛОВ эълон қилади
(2021 йил январь ойига )
Кафедра мудири: Бошқарув фанлари (Менежмент, Бошқарув социологияси, Бошқарув психологияси, Давлат бошқаруви, ижтимоий бошқарув)
Профессор: Психология
Доцент: Ижтимоий психология. Этнопсихология
ТАНЛОВДА ҚАТНАШИШ УЧУН ҚУЙИДАГИ ҲУЖЖАТЛАР ТАҚДИМ ЭТИЛИШИ ЛОЗИМ:
Директор номига ариза;
Ходимларни ҳисобга олиш бўйича шахсий варақа (Бошқа ташкилотлардан танловда қатнашишга ариза берганлар учун);
Олий маълумоти, илмий даражаси, илмий унвони ҳақидаги аттестат нусхалари (Бошқа ташкилотлардан танловда қатнашишга ариза берганлар учун);
Илмий ишлари рўйхати;
Малака оширганлиги ҳамда қайта тайёрловдан ўтганлиги ҳақидаги дипломлар ва сертификатлар;
Охирги 5 йилда амалга оширган педагогик фаолияти ҳақида ҳисобот;
Кафедра муҳокамасидан кўчирма;
Аризалар қабул қилиш муддати – эълон чоп этилган кундан бошлаб 1 ой.
Манзилимиз – 100066, Тошкент шаҳри Ислом Каримов кўчаси, 45.
Тел.: (71) 232-61–45, (71) 232-61-31